Сергелидаги портлашда 15 ёшли бола вафот этган
Унинг бошига ром тушиб кетгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Бу маълумотни «Газета.uz»га Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати котиби Шамшода Иброҳимова тасдиқлаган. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.
Қайд этилишича, 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактаб ўқувчиси бўлган.
Матбуот котибнинг таъкидлашича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.
Жароҳатланганлар сони аниқ эмас, хатлов ҳали давом этаётгани учун аниқ сон айтилмаяпти. Қолганларнинг енгил жароҳат олгани билдирилмоқда.







