Сергелидаги портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади
Бу ҳақда фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов маълум қилди.

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Айни пайтга қадар берилган маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бор, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳудуддаги қатор хонадонлар ва бошқа объектлар жиддий зарарланган.
Маълум қилинишича, Сергели туманидаги портлаш ва ёнғин бўйича вазият Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Қурувчи массивидаги портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади.
“Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, — деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов.














