«Заргар фирибгар бўлса, олтин занглар»
«Челси» Осимҳен учун «Наполи»га 170 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

«Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, Лондон клуби янги марказий ҳужумчи қидирмоқда. Жамоа раҳбарияти Осимҳенни идеал номзод деб билади. Қайд этилишича, «Челси» футболчи учун тахминан 170 миллион евро тўлашга тайёр.
Аввалроқ, Неапол клубининг ижтимоий тармоқларида ҳужумчига оид ҳажвий видео пайдо бўлиши сабабли Осимҳен ва «Наполи» ўртасида можаро келиб чиққани маълум бўлганди. Ҳужумчининг агенти нигериялик футболчининг пенальтини тепа олмаганлиги акс этган ижтимоий тармоқларда чоп этилган видеоси юзасидан судга мурожаат қилиши мумкинлигини айтган.
Жорий мавсумда Осимҳен «Наполи» сафида барча мусобақаларда еттита ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.







