15 ёшли қиз номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Миробод тумани, Катта Миробод кўчасида яшаган 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.А. вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига "номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш" сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирда Миробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







