Спорт

Хонанда Алижон Исоқов шахмат ўйинига янгилик киритди

У киритилган янгиликни "шахмат плус" деб атади ва муаллифликни патентлади.

Хонанда Алижон Исоқов шахмат ўйинига янгилик киритди

 

У киритилган янгиликни "шахмат плус" деб атади ва муаллифликни патентлади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

 

 

"Ҳаваскор сифатида шахматга 8 та таъминотчи тош қўшдим ва шахмат доскасини катталаштирдим. Бунга икки йилдан ошди, шахматга қизиқадиган одамлар билан ўйнаб кўрдим, кейин улар жуда қизиқ ва мукаммал ўйин бўлибди, оммага жорий қилса бўлар экан, дейишди.

 

Адлия вазирлигига бориб, шу янгилик ҳақида айтганимда, яхши янгилик қилибсиз, дейишди ва муаллифлик гувоҳномаси, бундан ташқари, ЭҲМ дастурлари учун патент ҳамда гувоҳнома ҳам беришди. Шу тариқа шахматга киритилган ушбу ўзгариш янги спорт турига айланди ва "шахмат плус" номи билан патентланди.

 

Шахматга ҳурматим чексиз бўлгани учун уларнинг ҳаракатига ёки йўналишига ҳеч қандай ўзгартириш киритмадим. Фақат таъминотчи тош қўшиб, доскани кенгайтирдим. Яъни 4 тадан 8 та таъминотчи тош қўшилган, тўртта оқ ва тўртта қора. Катаклар сони аввал 64 та эди, ҳозир 80 тага кенгайтирдим. Шахмат усталари Бахтиёр Жумаев ва Бобур Сатторов бу доскада ўйнаб кўришди, “5 партия ўйнаб, шуни англаб етдикки, мураккаб ва қизиқарли ўйин чиқибди, олдинги ўйиндан икки ярим баравар кучли”, деган хулосага келишди", — дейди Алижон Исоқов.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Хонанда Алижон Исоқов шахмат ўйинига янгилик киритди | Zamon.uz