«Барса» ва «Реал» яна рақобатга киришди
Жамоалар Санега қизиқиш билдирмоқда.

«Бавария» ярим ҳимоячиси Лерой Сане фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Манбага кўра, 27 ёшли германиялик футболчига «Барселона» ва «Реал» қизиқиш билдирмоқда. Саненинг ўзи ҳали Мюнхен клуби вакиллари билан келажаги масаласини муҳокама қилмаган.
Футболчи «Бавария»га «Манчестер Сити»дан 2020 йилнинг июлида келиб қўшилган эди. Трансфер суммаси 49 миллион еврони ташкил этган. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт Санени 65 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Сане барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Бу йил ярим ҳимоячи аллақачон 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.







