FIFА Россия ёшлар жамоаларининг турнирларда иштирок этишига рухсат берди
FIFА матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли қарор UEFАнинг худди шундай қадами ортидан қабул қилинган.

Халқаро футбол федерацияси Россия ўсмирлар ва ёшлар жамоаларининг ташкилот шафелигидаги мусобақаларда иштирок этишига қўйилган тақиқни бекор қилди.
26 сентябрь куни UEFА 17 ёшгача футболчилари бўлган Россия жамоаларига ўз мусобақаларида нейтрал байроқ остида ва Россия мадҳияси янграмасдан яна иштирок этишига рухсат берилишини эълон қилганди. FIFА россиялик ўсмирларнинг қайтиши учун ҳам худди шундай шартларни илгари сурган.
Маълумот учун, 2022 йил 24 февралда Россиянинг Украинага қарши бошланган ҳарбий ҳаракатлар фонида Россиянинг профессионал спортчилари бир қатор йўналишлар бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилганди.







