Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги иштироки якунланди
Делегация ҳисобидаги медаллар сони 71 тани ташкил этди.

Бугун Осиё ўйинлари доирасидаги каратэ мусобақаларида ўзбекистонлик сўнгги иштирокчи ўз чиқишларини тугатди. Шундай қилиб, барча спортчиларнинг чиқиши ўз ниҳоясига етди.
Ўзбекистоннинг якуний натижаси қуйидагича бўлди:
—22 та олтин;
—18 та кумуш;
—31 та кумуш.
Бу тарихдаги энг яхши натижа бўлди. Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача энг яхши натижа 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида қайд этилганди. Унда делегация 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 69 та медалга сазовор бўлган.







