ҲАМАС: Биз музокараларга тайёрмиз
ҲАМАС барча сиёсий мулоқотларга очиқлигини маълум қилди.

ҲАМАС Исроил билан барча сиёсий мулоқотларга очиқлигини маълум қилди.
Журналистлар билан суҳбатда "гуруҳ эҳтимолий сулҳни муҳокама қилишга тайёрми", деган саволга Мусо Абу Марзук ҲАМАС барча сиёсий мулоқотлар учун очиқлигини билдирган.
Унинг қўшимча қилишича, ҲАМАС ўнлаб икки фуқароликка эга Исроил фуқароларини, жумладан, Россия ва Хитой фуқаролигига эга бўлганларни қўлга олган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо секторига ҳужумлар “бошланиши”ни айтди. Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди ва Фаластинга “тинчликпарварлик миссияси” билан боришга тайёрлигини маълум қилди.







