"Мбаппе ҳозир энг яхши формада эмас"
Дешам ҳужумчи ҳақида гапирди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.
"У ҳозир энг яхши формада эмас, бу ҳар доим бу мақомдаги ўйинчиларда дарҳол сезилади. Якшанба кунги ўйинда бўлган дақиқаларга келсак, у ҳамма нарсани жуда яхши билади. Шунга қарамай, у яхши ҳаракат қилди”, - деди Дешам
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойидаги танаффусда Франция 13 октябрда Голландия, 17 октябрда эса Шотландия билан ўйнайди. Биринчи ўйин Евро-2024 саралаши доирасида ўтказилади, иккинчиси эса ўртоқлик мақомига эга бўлади.







