Руни "Бирмингем Сити"да 29 минг фунт маош олади
Бу олдинги мураббийиникидан уч баробар кўп.

"Бирмингем Сити"нинг янги бош мураббийи Уэйн Рунининг маоши жамоанинг аввалги мураббийи Жон Юстсиникидан уч баробар кўп бўлади.
Манбага кўра, Юстси ҳафтасига 9 000 фунт (10 387 евро) ишлаб топган. Ўз навбатида Рунининг маоши ҳафтасига 29 000 фунт стерлингни (33 472 евро) ташкил қилади. Таъкидланишича, бу англиялик мутахассиснинг аввалги иш жойида - Американинг "ДС Юнайтед" клубидаги маошидан кўпроқ, унинг маоши ҳафтасига тахминан 23 653 фунт (27 300 евро) эди.
Эслатиб ўтамиз, Руни тез орада "Бирмингем Сити"нинг янги бош мураббийи бўлиши ҳақидаги маълумот кеча ОАВда пайдо бўлган эди.







