Ўзбекистон

Болалар нафақаси кимларга тайинланади?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам уни тайинлашни сўраб мурожаат қилганларнинг ҳаммасига ҳам берилмайди.

Болалар нафақаси кимларга тайинланади?

 

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олишни истовчи оилалар кўп. Аммо, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг ҳаммасига ҳам берилмайди. Хўш, нима учун? Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам ўзи кимларга берилади?

 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш «Ягона реестр» АТда автоматик тарзда амалга оширилади.

 

“Ягона реестр” АТ бу – идоралараро электрон маълумот алмашув асосида кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими.

 

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашда “Ягона реестр” АТда оиланинг расмий даромадлари, мавжуд кўчмас мол-мулклари ва автотранспорт воситалари ҳамда бошқа маълумотлари асосида мезонларга мос келиши ўрганилади.

 

Бунда қуйидаги ҳолларда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

 

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (ҳозирги кунда 568 минг сўм)дан ошганда;

 

Б) ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

 

В) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

 

—ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

 

—ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

 

—жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

 

Г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

 

Д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

 

е) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

 

ё) оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этилган ҳолларда;

 

Ж) расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.

 

Бунда ариза берувчига «Ягона реестр» АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки рад қилинганлиги тўғрисида электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар хизмати орқали мобил телефон рақамига) юборилади.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"