Чиқинди полигонлари атрофида “яшил белбоғ” яратилади
Ушбу таклиф Президент томонидан қўллаб-қувватланди.

Чиқинди полигонлари атрофида “яшил белбоғ” яратилади. Бу ҳақда Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.
Ўрмон хўжаликларида 5 миллион дона дарахт экиш, чиқинди полигонлари атрофида ва йирик саноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғ” яратиш, дала четларида 20 миллион туп терак, тут ва узум экиш, боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 3,5 миллион дона кўчат экиш, Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектарда “яшил қоплама”ларни барпо этиш режалари қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда дарахтлар ва яшил ҳудудларни парвариш қилишни яхшилаш мақсадида ободонлаштириш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди.
Бу борада ҳозирда шаҳар ва туманлардаги ободонлаштириш хизматини хусусий секторга бериш, ҳар бир кўчани дарахтлари билан алоҳида-алоҳида лот қилиб, бир йиллик маблағи билан очиқ танловга қўйиш таклифи ўрганилмоқда.
Йиғилиш давомида ҳудудлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти тингланди.







