Ғазо секторининг салкам 264 минг аҳолиси уйларини тарк этган
Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Ғазода Фаластин — Исроил можароси авж олганидан бери 263,9 мингдан ортиқ киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.
“Кўчирилганларнинг умумий сони ҳозирда 263 934 кишидан ошади. Бу рақамлар яна ортади”, — дейилади хабарда.
БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги аҳолининг 80 фоизи халқаро ёрдамга боғлиқ. Уларнинг орасида 1 миллионга яқин одам фақат кунлик озиқ-овқат тарқатиш орқали тирик қолади.







