Кейн Германияга ўзи билан беш кишилик шахсий жамоани олиб келди
У тезроқ яхши натижаларга эришмоқчи.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн унга клубдаги вазифаларига 100 фоиз эътибор қаратишга ёрдам бериш учун ўзи билан бирга беш кишидан иборат шахсий жамоани Германияга олиб келди.
Манбага кўра, жамоа таркибида тансоқчи, фитнес ва физиотерапия мутахассислари ҳамда шифокор бор. Футболчи Мюнхендан уй топганидан кейин таркибга шахсий мураббий ҳам қўшилади.
30 ёшли ҳужумчи Мюнхенда имкон қадар тезроқ интеграция қилишни истайди ва жамоадошлари билан яхшироқ мулоқот қилиш учун немис тилидан сабоқ олмоқда. Жамоа ичида Томас Мюллер Кейннинг энг яқин алоқачиси саналади.
Кейн 2023 йил августида «Тоттенҳем»дан "Бавария"га ўтган эди. Трансфер суммаси 100 миллион еврони ташкил этди. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.







