Куртуа тузалмоқда
У соғлиғи ҳақида гапирди.

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа оғир жароҳатидан фориғ бўлгани ҳақидаги хабар билан ўртоқлашди.
“Соғайишим жуда яхши кетмоқда, энди таёқчадан фойдаланмайман. Мен аллақачон пиёда юриб, машқ қила оламан, тезроқ қайтишга умид қиламан", - деди Куртуа.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Куртуа чап тиззасидан жароҳат олган эди. Ўшанда "Реал Мадрид" Кепани "Челси"дан мавсум охиригача ижарага олди.







