энг долзарб

Сув ҳақиқатан ҳам «сувтекин»ми?

Истаган пайтимиз хонадонимиздаги жўмракни бураб, беминнатгина сув ишлатиш имконига эгамиз. Бироқ...

Сув ҳақиқатан ҳам «сувтекин»ми?

 

Халқимизда “сувтекин” деган сўз бор. У одатда “бепул эмас, аммо ўта арзон” деган маънода ишлатилади. Одамлар ариқлардан бемалол сув ичишган замонларда сув ҳақиқатан деярли текин бўлгандир, аммо бундай таъриф бугунги реалликка мутлақо тўғри келмайди.

 

Ичимлик сув ҳажмлари, айниқса, бизнинг минтақада жуда чекланган ва аҳоли эҳтиёжи ортиб борган сари унинг ҳажмлари камайиб бормоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ичимлик сув таъминоти жуда катта харажатларни талаб этади. Шундай экан, сув тежаб ишлатилгандагина, уни  ҳаммага етказиш мумкин.

 

Тежамкорликка эса биринчи навбатда реал таннархни қоплай оладиган ва одамларни сув исроф қилмасликка мажбур қиладиган даражада бўлган тарифлар билан эришилади. Сув таъминоти яхши йўлга қўйилган исталган давлатни олинг, тежамкорлик ҳиси маданиятнинг ажралмас қисмимига айланган.

 

Аммо тан олиб айтиш керакки, ҳозирги тарифлар билан аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантириб бўлмайди. Сув қанча арзон бўлса, уни шунча исроф қиламиз. Бу инсон табиатига хос. Фақат бозор нархларигина одамларни сувни тежашга ундаши, мотивация бериши ва мажбур қилиши мумкин.

 

Ҳозирга келиб, ичимлик сув ишлаб чиқариш ва уни аҳолига етказиб бериш сувни жамлаш, фильтрлаш, ҳар соатда лаборатория текширувларидан ўтказиш, минглаб километрлик қувурлар ва насослар орқали марказлашган тарзда ташиш сингари бир нечта мураккаб босқичлардан ўтади. Кўплаб ишчилар, мутахассисларнинг машаққатли меҳнати эвазига биз хонадонимизда жўмракни бир бураб, истаганча сув ишлатиш имконига эгамиз.

 

Ўзбекистон ҳудудида ичимлик суви таъминотининг 42 фоизи ер ости ва 58 фоизи ер усти сув манбаларидан ишлаб чиқарилади. “Ўзсувтаъминот” АЖ берган маълумотларга қараганда, бугунги кунда, 1 м3 ичимлик сувини ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳудудга қараб турлича, масалан: Қорақалпоғистонда – 3 221 сўм; Сирдарё вилоятида – 2 374 сўм; Тошкент вилоятида – 1 722 сўм.

 

Таннарх шаклланишига асосий ишлаб чиқариш харажатларидан бошқа яна қандай омиллар таъсир қилади?

 

 

1. Тарифлар сўнгги 3 йилдан буён ўзгармай келаётгани натижасида ўрта ҳисобда 40 фоизга ошган таннарх харажатлари ҳисобидан 960 млрд сўм қопланмасдан қолган. Бу эса қўшимча қарз харажатларини келтириб чиқаради;

 

2. Сўнгги 3 йилда истеъмолчилар сони 3,2 млн нафарга (808 минг абонент) ошган. Уларга ичимлик сув етказиб бериш эса янада кўпроқ меҳнат ва харажатларни талаб этиши табиий;

 

3. Сувни узоқ масофага етказиш жуда катта электр энергияси талаб этувчи насослар орқали амалга оширилади. Қолаверса, бу йил электр энергияси харажатлари ошганини ҳам эслаб ўтиш жоиз;

 

4. Мунтазам равишда юзага келадиган авария ҳолатларини бартараф этиш, тармоқларни жорий ва мукаммал таъмирлаш харажатлари.

 

Ичимлик сув таъминоти тизимида бозор нархлари механизмларига ўтиш вақти аллақачон етиб келган. Истеъмол учун реал нархларда пул тўлаган одам ҳеч қачон уни исроф қилмайди, сувдан хўжасизларча фойдаланмайди. Қолаверса, бу сув таъминоти тизимидаги корхоналарнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳали сув етиб бормаган ҳудудларимизда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳам имкон яратади.

 

“Ўзсувтаъминот” АЖ берган маълумотга кўра, 1 метр куб ичимлик сув тариф харажатларида электр энергия харажатлари 27 фоизни, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари 19 фоизни, хорижий молия ташкилотларидан жалб этилган кредитларни қайтариш харажатлари 21 фоизни, иш ҳақи харажатлари 29 фоизни, амортизация ва бошқа харажатлари 4 фоизни ташкил этади. Таннархнинг ошишига қўшимча омиллар ҳам таъсир қилмоқда. Жумладан, 2022 йилдан бошлаб фойдаланувчиларга ичимлик сув тармоқларини уй хўжалигигача киритиш ва 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун республика бўйича жами 902 млрд сўм маблағлар талаб этилади. Ушбу маблағлар бугунги кунги тариф харажатларида кўзда тутилмаган.

 

Бундан ташқари, ичимлик ва оқова сув иншоотларини қўриқлаш хизмати тўловлари сўнгги уч йилда 6 марта ошганлиги натижасида 18,5 млрд сўм қўшимча тўловлар келиб чиққан.

 

Масаланинг энг ўйлантирадиган томони шундаки, бу харажатлар 3 йил олдин тасдиқланган амалдаги тарифларда кўзда тутилмаган. Соҳа ходимларининг иш ҳақи миқдорлари эса сўнгги 3 йилда ўртача 1,3 млн сўмдан 1,4 млн сўмга ёки бор-йўғи 10 фоизга оширилган.

 

Республика бўйича аҳолига энг арзон тариф – Тошкент шаҳрида 1 метр3 учун 400 сўм, энг қиммат тариф қиймати – Навоий вилоятида 3 000 сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирги тарифлар билан ҳисоблайдиган бўлсак, аҳолига марказлашган тармоқлар орқали етказилаётган ичимлик сувнинг 1 литри 1 сўм 38 тийинга тўғри келади. Савдо дўконларида эса 1 литр пластик қадоқдаги сув ўртача 3000 сўмни ташкил этмоқда. Бундан кўринадики, ичимлик сув нархи 2 200 баравар арзон ёки савдо дўконларида харид қилинадиган 1 литр сув пулига Тошкент шаҳрида 7 минг литр ичимлик сув етказиб берилади.

 

Хулоса ўрнида

 

Биз ҳар куни истеъмол қиладиган ичимлик сувимиз ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бунинг учун катта меҳнат ва харажатлар сарф қилиш керак. Сув нархларининг бозор шартларига яқинлаштирилиши, лоақал таннархни қоплайдиган даражага етказилишини бугунги шароитларнинг ўзи тақозо этмоқда.

 

Шундагина соҳа корхоналари йиғилиб қолган қарздорликлардан фориғ бўлиб, оёққа туриши, мамлакат аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича янги лойиҳаларни қўрқмай бошлаши мумкин бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Сув ҳақиқатан ҳам «сувтекин»ми? | Zamon.uz