Энди темирйўл вокзалларига паспортсиз кириш мумкин
Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 17 апрелдаги 159-сон қарорига мувофиқ, фуқаролар темирйўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришларига рухсат берилади.
Темирйўл вокзалларига ташриф буюрувчилар эндиликда соддалаштирилган ҳолда яъни шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз вокзал ҳудудига киришлари мумкин.
Йўловчилар платформасига-перронга йўловчи поезд чипталарига эга бўлган йўловчилар ҳамда ҳаракатланиши чекланган бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин.
Чипталари йўқ шахслар, шунингдек, чиптада кўрсатилган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлмаган фуқароларнинг йўловчилар платформаси-перронга ва йўловчи ташиш вагонларига киришига йўл қўйилмайди.







