Камавинга «Реал» билан янги шартнома имзолади
Шартнома муддати беш йилни ташкил қилади.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга клуб билан янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берди.
"Эдуардо Камавинга "Реал" билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади. Кутилганидек, шартнома 2028 йилнинг июнигача амал қилади. Шартномада сотиб олиш опцияси мавжуд бўлиб, у 1 миллиард еврони ташкил этади”, — деди Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Камавинга 2021 йилнинг ёзида 31 миллион евро эвазига испан клубига ўтганди. Учта тўлиқ бўлмаган мавсумда футболчи барча турнирларда 110 та жамоавий ўйинда иштирок этиб, икки гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.







