Кристоф Галтье "Ал-Дуҳайл" бош мураббийи
У фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Фабрисио Романонинг хабарига кўра, "ПСЖ" собиқ устози "Ал-Дуҳайл"ни бошқаради.
Маълумотларга кўра, франциялик мутахассиснинг мураббийлар штабидан унга Париж клубида ёрдам берган Жоу Сакраменту ва Терри Олексяк ўрин олади.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис француз клуби билан 11-Лига 1 чемпионлигини қўлга киритди. Ўтган мавсум Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида эса "ПСЖ" "Бавария"га ютқазиб қўйганди.







