Тошкентда қалбаки пул сотаётган шахс ушланди
У 40 млн сохта пулни 18 млн сўмга сотмоқчи бўлган.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро Э.Ҳ. фуқаро А.Д. га 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







