Андижонда тиббиёт ходими пора билан ушланди
У 1000 АҚШ доллари эвазига фуқарони ишга жойлаштирмоқчи бўлган.

Андижонда ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган диспетчер ва иқтисодчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
РТТЁМ Андижон вилояти филиали Call-маркази диспетчери М.А. фуқаро М.Қ.ни 1 500 АҚШ доллари эвазига ушбу Сall-маркази'га ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган ва 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда РТТЁМ Андижон вилояти филиали иқтисодчиси Д.У. ўз хизмат хонасида м.А.дан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







