2030 йилгача Ўзбекистонга яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келинади
Шунингдек, авиақатновлар сони 4 баробар оширилади.

2030 йилга қадар Ўзбекистонга яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясидаги нутқида маълум қилди.
“2030 йилга қадар яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келамиз ва авиапаркимиздаги самолётлар сонини 100 тага етказамиз. Бундан ташқари, авиақатновлар сони 4 баробар оширилади. Барча аэропортларда “очиқ осмон” режими жорий қилинади, ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шериклик асосида янгиланади”, деди давлат раҳбари.







