Сиёсат

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

 

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 24 август куни Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.

 

«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

 

Ташриф дастури доирасида 23 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари иштирокида олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Музокаралар якунида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди ва иқтисодий ҳамда бошқа йўналишларда муҳим лойиҳалар ишга туширилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

custom img

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Ҳайдар Алиев" ордени, Президент Илҳом Алиев "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Маросимда икки давлат раҳбарининг қардош халқлар ўртасидаги яқинлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари алоҳида таъкидланди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди

Бир қатор соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга старт берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"