"Интер Маями" "Барса" футболчисини сотиб олмоқчи
Клуб Робертога қизиқиш билдирмоқда.

"Интер Маями" "Барселона" ҳимоячиси Серги Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Хабарларга кўра, футболчи январда каталонияликлар клубини тарк этиши мумкин. "Интер Маями" ўз жамоасига испаниялик футболчини қўшиб олмоқчи ва уни сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Робертонинг собиқ жамоадошлари Американинг "Интер Маями" жамоасида тўп суради. Булар, Лионел Месси, Бускетс ва Алба.
Жорий мавсумда Серхи Роберто "Барселона" сафида барча мусобақаларда олтита ўйинда иштирок этди. Умуман олганда, ҳимоячи Каталония жамоаси либосида 355 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 40 та голли узатмани амалга оширган.







