Хитой Ғазога гуманитар ёрдам кўрсатади
Аммо Пекиннинг шарти бор.

Хитой Ғазо секторига Фаластин маъмурияти орқали ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Хитой Халқаро тараққиёт ва ҳамкорлик давлат агентлиги расмий вакили маълум қилди.
“Фавқулодда инсонпарварлик ёрдами Ғазо секторини зарурий нарсалар – озиқ-овқат, тиббий хизматлар ва бошпана билан таъминлаш учун ишлатилади”, — дейилади хабарда.
Пекин БМТнинг Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилаш бўйича чақириқларига жавобан ушбу қарорга келган.







