Спорт

Байден Исроилга боради

Ташриф давомида Байденга Исроилнинг ҳарбий мақсадлари ва стратегияси ҳақида маълумот берилади.

Байден Исроилга боради

 

АҚШ президенти Жо Байден 18 октябрь куни Исроилга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

 

“Биринчидан, президент АҚШнинг Исроил билан бирдамлигини ва унинг хавфсизлигига содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлайди. Иккинчидан, президент Байден ушбу инқироздан фойдаланиб Исроилга ҳужум қилмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёки нодавлат субъектларига бундай қилмаслик ҳақида аниқ хабаримизни юборади”, — деди Блинкен.

 

Ташриф давомида Байденга Исроилнинг ҳарбий мақсадлари ва стратегияси ҳақида маълумот берилади. Блинкеннинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Исроил армияси ҳарбий амалиёт давомида “тинч аҳоли орасида қурбонларни минималлаштириш ва гуманитар ёрдамнинг ҲАМАС қўлига тушмасдан, Ғазо секторидаги тинч аҳолига етиб боришини” таъминлаш борасидаги режалари билан танишмоқчи.

 

Аввалроқ Блинкен Яқин Шарққа сафари доирасида Исроилга ташриф буюрганди. У Исроилдан ташқари Иордания, Қатар, Баҳрайн, Миср, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида бўлди.

 

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам Исроилга келди. У ҳамкасби Ёав Галант билан учрашди. Пентагон раҳбари уни Қўшма Штатлар Исроилни кучли қўллаб-қувватлашига ва Тел-Авивни “ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарса билан” таъминлашига ишонтирди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"