Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокара ўтказди

Учрашувда халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокара ўтказди

 

Бугун, 17 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.

 

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида Президент таклиф ва кўрсатилаётган самимий қабул учун Хитой етакчисига миннатдорлик билдирди. 

 

Ўзбекистон раҳбари ХХР Раисини Хитой ташкил топган кун ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг ўн йиллик юбилейи билан дилдан қутлади.

 

– “Макон ва йўл” ташаббуси қисқа тарихий давр ичида умумий тараққиёт ва равнаққа эришиш йўлидаги ҳамкорлик учун муҳим, инклюзив ва очиқ платформага айланди.

 

ХХР Раисининг “Яшил ипак йўли” ташаббуси илк бор 2016 йилда Ўзбекистонда билдирилгани чуқур рамзий маънога эга, - деди мамлакат етакчиси.

 

Ўзбекистон Хитой билан кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштиришга қатъий интилиши алоҳида таъкидланди. 

 

Ҳар томонлама стратегик шерикликни янги даврда ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилмоқда. 

 

Ўзбекистон Президентининг жорий йил май ойидаги Хитойга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар изчил бажарилаётгани, сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, асосий масалалар борасида томонлар бир-бирини қўллаб-қувватлаётгани алоҳида мамнуният билан таъкидланди. 

 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. 

 

Кейинги йилларда Хитой инвестициялари ҳажми беш баробар, қўшма корхоналар сони уч баробар кўпайди. Жорий йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 36 фоизга ошди. Йил якунигача ушбу кўрсаткич 10 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

 

Товар айирбошлашни яқин беш йилда 20 миллиард долларга етказиш учун барча асослар борлиги ҳақида якдил фикр билдирилди.

 

Хитой компаниялари ва молиявий институтлари иштирокида юксак технологиялар, муқобил энергетика, кимё, машинасозлик, металлургия, электротехника тармоқларида, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа йўналишларда бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. 

 

Ўзбекистон юқори қўшилган қийматли инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни биргаликда ташкил этиш орқали юқори технологик лойиҳаларни кўпайтиришдан манфаатдорлиги билдирилди. 

 

Хитойнинг етакчи банклари ва “Ипак йўли” фонди билан самарали ҳамкорликка юқори баҳо берилди. 

 

Ҳудудлараро алоқалар фаоллашгани қайд этилди. Йил бошидан Ўзбекистонга Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди, Шэньси, Шаньдун, Цзянсу ва Цзянси музофотлари делегациялари ташриф буюрди.

 

Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш борасида самарали тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Барча келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқиш мақсадида Ҳукуматлараро қўмитанинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш таклиф қилинди.

 

Етакчилар маданият, таълим ва туризм соҳаларида қизғин ҳамкорликни юксак баҳоладилар. Хитой 2023 йилни “Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили” деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирилди.

 

Яқинда Ханчжоудаги Ипак миллий музейида Ўзбекистоннинг тақдимоти бўлиб ўтди. ПекиндагиГугун” саройи музейида “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги Археологик ҳамкорлик кўргазмасида тарихий меросимиз экспозицияси ташкил этилди.

 

Октябрь ойи охирида Ўзбекистонда Хитой маданияти кунлари, келгуси йил баҳорида эса Хитойда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилган.

 

Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтининг самарали фаолияти бунга катта ҳисса қўшмоқда. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.

 

Минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

 

“Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас экани тасдиқланди.

 

Учрашувда илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

 

Музокаралар якунида давлат раҳбари ХХР Раисини ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди. 

 

Учрашув ҳар доимгидек ишончли, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

 

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"