Европарламент Украинага ёрдам жамғармаси яратмоқчи
Лойиҳа қиймати 50 миллиард евро.

Европарламент Европа комиссиясининг келгуси тўрт йил ичида қиймати 50 миллиард евро бўлган Украинага ёрдам жамғармасини яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 512 депутат бу таклиф учун овоз берди, 45 нафари қарши, 63 нафари бетараф қолди.
Таъкидланишича, ЕИга аъзо давлатлар билан жамғарма бўйича музокаралар Европа Иттифоқи Кенгаши умумий позицияга келиши биланоқ бошланиши мумкин.
Гап Украинани реконструкция қилиш, тиклаш ва модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш учун грантлар ва кредитлар кўринишида 2024-2027 йилларга мўлжалланган 50 миллиард еврони ўз ичига олган янги “Ukraine Facility” лойиҳаси ҳақида бормоқда.
Европа депутатларининг асосий талабларидан бири - музлатилган Россия активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланиш.







