энг долзарб

"Мисли кўрилмаган шафқатсизлик": Ғазодаги шифохона портлатилди

Исроилнинг Ғазодаги шифохонага зарбаси камида 800 кишининг умрига зомин бўлди.

"Мисли кўрилмаган шафқатсизлик": Ғазодаги шифохона портлатилди

 

Ғазо секторидаги «Ал-Аҳлий ал-Маъданий» баптистлар шифохонасига Исроил томонидан ракета зарбаси берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 800 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган, уларнинг орасида юзлаб болалар бор.

 

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини қайд этди.

 

Исроил томони зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаяпти.

 

Экспертлар касалхонага Америкада ишлаб чиқарилган JDAM ракетаси билан зарба берилганини аниқлашган. Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ Исроилга шу турдаги ракеталарни етказиб берганди.

 

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос шифохонада ҳалок бўлган қурбонлар хотирасига мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

 

Дунё ҳамжамияти Исроилнинг қилмишига қандай муносабат билдирмоқда?

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ғазодаги ҳоспиталга Исроил томонидан авиазарба берилганидан сўнг жаҳон ҳамжамиятини Фаластин анклавидаги «мисли кўрилмаган шафқатсизлик»ни тугатишга чақирди.

 

«Аёллар, болалар ва ҳеч нарсада айбсиз бўлган тинч аҳоли вакиллари бўлган касалхонага зарба бериш — бу Исроилнинг элементар инсоний қадриятлардан холи бўлган ҳужумларининг намунасидир.

 

Мен бутун инсониятни Ғазо секторидаги бу мисли кўрилмаган шафқатсизликни тўхтатишга чақираман», — деб ёзди Эрдўған X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

 

АҚШ Исроилни «уруш қонунлари»га риоя қилишга чақиради — Пентагон Ғазо секторидаги ҳоспиталга Исроил авиазарбаси тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

 

Миср ташқи ишлар вазирлиги: «Биз Исроил томонидан Ғазо секторидаги Ал-Аҳлий баптистлар ҳоспиталининг бомбардимон қилинишини кескин қоралаймиз».

 

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги: «Ғазодаги шифохонани портлатиш — оғир жиноятдир».

 

Иордания қироли Ғазодаги касалхона портлашини «қирғин» ва «ҳарбий жиноят» деб атади.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғазо секторидаги касалхонага ҳужумни қатъий қоралайди, шунингдек тинч аҳоли ва тиббиёт муассасаларини ҳимоялашнинг зарур чораларини кўришга чақиради — ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебреесус.

 

Россия ва БАА Ғазодаги шифохонага берилган зарба туфайли 18 октябрь куни  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни сўрашди.

 

Дунё бўйлаб оммавий намойишлар бўлмоқда

 

Мудҳиш фожиа турли давлатларда яшаётган мусулмонларни жунбишга келтирди. Улар Исроилнинг жинояткорона ҳаракатларини қоралаб, кўчаларга намойишга чиқишди. Жумладан, Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Исроил элчихонасига ўт қўйилгани айтилмоқда. Истанбул шаҳридаги Исроил консуллиги биноси олдида ҳам кўп минг кишилик норозилик намойиши ўтказилди.

 

Ғазодаги фожиа туфайли Эрон, Ироқ, Ливан ва бир қатор араб давлатларида 18 октабр мотам куни деб эълон қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

"Мисли кўрилмаган шафқатсизлик": Ғазодаги шифохона портлатилди | Zamon.uz