Жаҳон

Илон Маск европаликлар учун Х'ни блокламоқчи

Тадбиркор Евроиттифоқ қонунларига амал қилишни истамайди.

Илон Маск европаликлар учун Х'ни  блокламоқчи

 

Америкалик бизнесмен Илон Маск Еврокомиссия томонидан қабул қилинган янги тартибга солувчи қонунларга амал қилмаслик учун Европа Иттифоқи мамлакатларида Х (Тwиттер)га киришни блоклашни кўриб чиқмоқда.

 

ОАВнинг таъкидлашича, ҳозирда компания раҳбарлари Европа Иттифоқидаги фойдаланувчилар учун унга киришни блоклаш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

 

"Рақамли хизматлар тўғрисида"ги қонун жорий йилнинг август ойида кучга кирди. Бу йирик онлайн платформалардан нотўғри, чалғитувчи ва зарарли маълумотларни модерация қилиш (олиб ташлаш) учун самарали ва шаффоф тизимларга эга бўлишини талаб қилади.

 

Европа Иттифоқи комиссари Терри Бретон ўтган ҳафта Комиссия ижтимоий тармоқнинг янги қонунга мувофиқлигини расман текшириб кўришини айтди ва платформадан  заҳарли маълумотларни олиб ташлаш бўйича ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумот сўради.

 

У, шунингдек, Илон Маскни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин ўзининг платформасида нотўғри маълумотлар тарқалишига қарши курашишга чақирди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"