Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди
Одил Абдураҳмонов ассоциация раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди ҳамда куни кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ассоциациянинг илк Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилот тизимидаги илк сайлов амалга оширилган.
Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Абдураҳмонов Одил Қаландарович Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раиси лавозимига сайланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Далиев Шоҳрух Ҳожиакбарович, Ёшлар ишлари агентлиги директори Саъдуллаев Алишер Зафарович ва “Бефит Про” раҳбари Наврўзов Жаҳонгир Эргашбаевич ассоциация раиси ўринбосарлари этиб сайланишган.







