"Барса" янги трансфер тайёрлаяпти
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоя чизиғини кучайтирадиган яхши номзод топди.

Маълум қилишича, "Малорка" қанот ҳимоячиси Пабло Маффео каталонияликларнинг трансфер рўйхатига тушган.
Хави Эрнандес бу футболчи ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамлай олишига ишонмоқда. 26 ёшли футболчининг трансфер суммаси саккиз миллион евро экани ҳам молиявий қийинчиликлардан ҳали қутилмаган "Барселона" учун жуда маъқул келади.
Паблонинг "Малорка" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига тузилган.







