Жаҳон

Диёрбакирда Сур маданияти йўли фестивали бўлиб ўтмоқда

Фестиваль 22 октябргача давом этади.

Диёрбакирда Сур маданияти йўли фестивали бўлиб ўтмоқда

 

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан уюштирилган, дунёнинг кенг қамровли маданият ва санъат лойиҳаларидан бири бўлган Туркия Сур маданияти йўли фестиваллари давом этмоқда.

 

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад Туркиянинг маданий қадриятлари, меъморчилиги, тарихи, маданияти ва санъатини одамларга таништиришдир.

 

Ушбу фестивалларда қатор давлатлар, жумладан, туркий тилли давлатлардан журналистлар, видеоблогерлар, нуфузли медиа агентликлари вакиллари иштирок этди.

 

2023 йилда ушбу фестиваль турли ойларда Каппадокия Балон, Сумела, Паландўкен, Троя, Гастроантеп, Башкент, Коня, Бейўғлуда ўтказилган, 11 та турли шаҳарда ўтказилиши режалаштирилган.

 

14 октябрь куни Диёрбакирда Йўл маданияти фестивали бошланди. Фестиваль 22 октябргача 9 кун давом этади.

 

Фестиваль давомида Диёрбакирнинг масжид ва черковлар, Ичкале музей мажмуаси, Ўнгўзкў кўприги, Улу масжиди, Ҳасанпоша Хон каби ЮНЕСКО Маданий мерос рўйхатига киритилган қадимий тарихий масканлар билан ҳамма танишиш мумкин.

 

Кейинчалик бу фестиваллар декабрь ойида Измир ва Анталияда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 2021 йил октябрь ойида Истанбул Бейўғлу Сур маданият йўли фестивали билан бошланган Туркиянинг маданий йўналиш фестиваллари 2022 йилда Анқара Бошкент, Чанақкале Троя, Диёрбакир ва Коня мусиқа фестивали, Невшеҳир Каппадокия каби 5 та шаҳарда ташкил этилган.

 

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"