"Кучлироқ бўлиб қайтинг"
"Ал-Ҳилол" жиддий жароҳат олган Неймарга мурожаат қилди.

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби жароҳат олган бразилиялик ҳужумчи Неймарга мурожаат қилди.
"Кучлироқ бўлиб қайтинг", - дейди клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 саралашида Уругвай билан ўйиннинг биринчи бўлими якунида кўзларида ёш билан майдонни тарк этган эди. Футболчининг жароҳати жиддий экани маълум қилинган.







