Спорт

Фати фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин

Унга бир қанча жамоалар қизиқмоқда.

Фати фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин

 

Жорий мавсумда "Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган "Барселона" вингери Ансу Фати фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

 

Хабарларга кўра, Саудия клублари Фатини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, манфаатдор томонлар аллақачон Ансу атрофидагилар билан илк музокараларни олиб боришган, бироқ испанияликнинг ўзи фаолиятини Европада давом эттиришга қарор қилган.

 

2022/2023 йилги мавсумда Фати "Барселона" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

custom img

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади — FIFA

У халқаро футбол сиёсий кескинликлардан устун туриши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

custom img

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

custom img

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

custom img

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"