Ўзбекистонлик шахматчи «Qatar Masters Chess- 2023» ғолибига айланди
Финалда Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари ўзаро тўқнаш келди.

20 октябрь куни Доҳада «Qatar Masters Chess-2023» мусобақасининг сўнгги тури якунига етди.
Қатар мезбонлигидаги турнирнинг финали «ўзбекча финал»га айланди. Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев 7 очкодан тўплаб, якунда ғолиблик учун кураш олиб борди.
Йигитлар ушбу мусобақада Магнус Карлсен, Ҳикару Накамура, Аниш Гири, Гукеш каби дунёнинг ТОП-10 шахматчиларини ортда қолдирди.
Қўшимча баҳсда рейтинг бўйича 19-ўринда бўлган Якуббоев Абдусатторовдан устун келиб, сенсацион тарзда «Qatar Masters Chess-2023» чемпионлигини қўлга киритди. У тай-брекда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.







