Колумбнинг мактуби 3,71 миллион еврога сотилди
У "Янги кашф этилган оролларда" деб номланади.

Кристофер Колумбнинг мактуби аукционда 3,71 миллион еврога сотилди. Мактуб "Янги кашф этилган оролларда" деб номланади, унда тадқиқотчи оролларнинг рельефи ва аҳолиси ҳақида ёзган.
Янги дунёнинг кашфиёти тўғрисидаги мактуб тўрт варақдан иборат бўлиб, матн испан тилидан лотин тилига таржима қилинган. Колумб буни қирол Фердинанднинг хазиначиси Габриел Санчесга ёзган.
Ўша пайтда бу хабар Европа бўйлаб тез тарқалган ва одамларнинг дунёнинг ўлчами, шакли ва имкониятлари ҳақидаги тушунчасини ўзгартирган биринчи оммавий ахборот воситасининг кўриниши эди.







