Ғазо секторида бир кеча-кундузда 182 бола ҳалок бўлди
Газо Соғлиқни сақлаш вазирлиги тунги зарбалар пайтида ҳалок бўлганлар ҳақида янги маълумотларни эълон қилди.

Газо Соғлиқни сақлаш вазирлиги тунги зарбалар пайтида ҳалок бўлганлар ҳақида янги маълумотларни эълон қилди.
ҲАМАС ҳукуматига қарашли Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилишича, Исроилнинг Ғазо секторига бир кеча-кундузда уюштирган зарбалари натижасида камида 436 киши, жумладан 182 бола ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Ғазо секторининг жанубий қисми аҳолиси бўлиб, у ерда Исроил анклавнинг шимолий қисми аҳолисини эвакуация қилишни таклиф қилган.
Қўшимча қилишича, уруш бошидан буён ҳалок бўлганларнинг умумий сони 5087 кишига етган, улардан 2055 нафари болалар ва 1119 нафари аёллар; портлашлар натижасида 15 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олган.







