Навбатдаги олтин ва кумуш медаллар қўлга киритилди
Беллашувлар -60 кг вазнда бўлиб ўтди.

Бундан бироз аввал пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -60 кг вазн тоифасида беллашувлар якунланди.
Эътиборлиси, ушбу вазнда ҳал қилувчи беллашувда икки нафар ҳамюртимиз ўзаро баҳс олиб борди. Якунда эса Кемран Нуриллоев олтин, Шерзод Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлди.







