"Реал" янги дарвозабон топди
Жамоа Кепанинг ўйинида кўнгли тўлгани йўқ.

Асосий дарвозабон Тибо Куртуа узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин "Реал" унинг ўрнига муносиб ўринбосар топишга қийналди.
Натижада мадридликлар "Челси"дан Кепа Аррисабалагани ижарага олди. Гарчи испаниялик дарвозабон "Реал"да қолиш истагини билдирган бўлсада, унинг маҳорати “Қироллик клуби” раҳбариятига унчалик маъқул келгани йўқ.
Энди мадридликлар "Лас-Пальмас" дарвозасини қўриқлаётган Алваро Валесга эътибор қаратмоқда.
26 ёшли голгипер жорий мавсум кашфиётларидан бўлди. Алваро ҳимояси нисбатан заиф жамоада ўйнаётганига қарамай, тўққизта учрашувдан учтасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.







