Тошкент вилоятида 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бунга ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни соат 20:00 ларда туман ҳудудидан ўтган 4Р-22 автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 6 та транспорт воситаси тўқнашиб кетган. Бунга ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган.
Машиналар ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.







