Спорт

Пара каноэчиларимиз дебют Пара Осиё ўйинларида тенгсиз бўлишди

Улар беллашувларда олтита медаль соҳибига айланишди.

Пара каноэчиларимиз дебют Пара Осиё ўйинларида тенгсиз бўлишди

 

Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида пара каноэ мусобқалари якунланди. Эътиборлиси, илк бор иштирок этган Ўзбекистон пара каноэ терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди. 100 фоизлик натижа қайд этган терма жамоамиз пара каноэ дастурида 1-ўринни эгаллади ва делегациямиз ҳисобига 6 та олтин медални тақдим этди.

 

Пара каноэ спорт тури бўйича кўрсатилган мазкур натижа Хитой ҳамда Эрон мамлакатларини ортда қолдириб Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллашга замин яратди.

Пара каноэ бўйича Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиблари:

 

1.Шаҳзода Мамадалиева

2.Ирода Рустамова

3.Азизбек Абдулҳабибов

4.Ҳасан Қўлдашев

5.Шахноза Мирзаева

6.Ҳайтмурод Шерқўзиев.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"