Самарқандда 1000 дона психотроп дори воситасини сотаётганлар ушланди
Улар дориларни 18 млн сўмга пуллаётган вақтида қўлга олинган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси ҳамда Фарғона вилояти Фурқат туманида "Зардекс" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган шахслар ушланган.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаролар S.Sh. ва I.M. фуқаро G.K.ga 1000 дона "Зардекс" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилояти Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "К.Ҳ." МЧЖ дорихонаси сотувчиси M.M. фуқаро Д.M.ga 61 дона Зардекс номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







