Жаҳон

Туркияда гольф тарихи ва мазкур спорт ишқибозлари учун керакли манзиллар

Туркиянинг гольф саргузаштлари ХIХ асрда бошланган

Туркияда гольф тарихи ва мазкур спорт ишқибозлари учун керакли манзиллар

Ҳар бир инсоннинг кўнглига мос таклифлар тақдим этоладиган ноёб йўналишлардан бири бўлган Туркия саёҳатчиларга гўзал табиат, ҳайратланарли соҳиллар, қадим шаҳарларнинг очиқ осмон остидаги музейлари, кенг доирадаги маҳаллий таомлар ва турли тадбирларни таклиф этади. Бундан ташқари, дунёга машҳур гольф майдони архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган юмшоқ иқлими ва яшилликлари билан Туркия, гольф спорти учун дунёдаги энг кўп танланган йўналишлардан биридир. Хусусан, Турк Ривиерасининг юраги саналган Анталиянинг Белек вилояти, Анталияни гольф билан «маънодош» қилиб қўйган машҳур меҳмонхоналар ва дам олиш масканларига эга.

 

Туркиянинг гольф саргузаштлари ХIХ асрда бошланган

 

Туркияда гольф тарихи таҳминлардан анча узоққа бориб тақалади. 1895 йилда асос солинган Истанбул гольф клуби, Туркиянинг Анталия, Муғла, Измир, Анқара, Самсун ва Айдин каби машҳур шаҳарларида ҳам гольф клубларининг ташкил этилишига туртки бўлган. Бироқ, ёқимли иқлими ва сўлим табиати билан Анталиянинг Белек минтақаси бу соҳада бошқаларидан ажралиб турди ва ўзига хос меҳмонхона хизматларини таклиф этди. Анталиянинг бугунги кунда муҳим спорт туризми йўналишига айланишига сезиларли ҳисса қўшган Белекдаги гольф меҳмонхоналари ҳаваскор ва профессионал гольфчилар учун учрашув нуқтаси вазифасини бажаради. Ушбу муассасалар, Халқаро Гольф Туроператорлари Ассоциацияси (IАGТО) томонидан 2008 йилда Белекни "Европадаги йилнинг энг яхши гольф йўналиши" мукофотига сазовор бўлишининг муҳим омилларидан биридир. Шунингдек, минтақада спорт ихлосмандларига йилнинг 300 куни қуёшли ўтиши ва ўртача ҳарорат камдан-кам ҳолларда 21 даражадан пастга тушиши ҳудудда исталган мавсумда гольф ўйнаш имкониятини тақдим этади. Европадаги гольф майдонларидан фарқли ўлароқ, Белек қиш ойларида ҳам гольф билан шуғулланишга чорлайди.

 

 

Белекда гольфнинг бошқа муҳим ҳиҳатлари

Минтақадаги махсус турар жой бинолари, атроф-муҳит билан уйғун тарзда лойиҳалаштирилган ўзининг гольф майдонларига эга. Турк Ривиерасининг зумрад табиати қўйнида жойлашган 11 та гольф клуби ва 17 та 18 чуқурчали мусобақа майдонлари минтақадаги гольф ихлосмандларига хизмат қилиб келмоқда. Анталиянинг гольф маркази Белекда йил давомида гольф ўйнаш, майдонларга 24 соат кириш имконияти минтақани янада диққатга сазовор марказга айлантиради. Гольф ўйнаш сифатини ошириш ва таъминлаш учун баъзи клубларда тунги ноёб ёритиш тизимлари мавжуд. Бу Белекнинг ям-яшил майдонларида ўйнашни янада осонлаштиради. Ҳар йили Европа, Осиё ва Америкадан минглаб сайёҳларга мезбонлик қилиб келаётган Белек, Анталия аэропортидан Белек меҳмонхоналарига яқинлиги каби ўзига хос афзалликлари билан меҳмонларини кутиб олади. Белек аэропортдан тахминан 35 дақиқалик масофада жойлашган.

 

 

Белек ўз меҳмонларига гольфдан ташқари бир қанча таътил тажрибаларини таклиф этади. Минтақа ўзининг табиий диққатга сазовор жойлари, бой маданий мероси, машҳур турк меҳмондўстлиги ва тенгсиз ошхона анъаналари билан сайёҳларнинг севимли манзилига айланган. Бундан ташқари, йилнинг 300 куни қуёшли экани билан Анталияда деярли чексиз ёз мавжуд. Тақвимингиз кузни кўрсатса ҳам, Анталиянинг илиқ об-ҳавоси, “Мовий байроқ”ли соҳиллари, ҳашаматли турар жой бинолари, гўзал табиати ва бетакрор турк таомлари бу мафтункор ёз шаҳрини абадий дам олиш масканига айлантиради.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"