Эрон ташқи ишлар вазири АҚШга таҳдид қилди
Ҳусайн Амир-Абдуллахон БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб, ёпиқ огоҳлантириш берди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахон БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб, ёпиқ огоҳлантириш берди.
"Ҳозирда Фаластинда геноцидни бошқараётган Америка сиёсатчиларига очиқ айтаман, биз минтақада урушнинг кенгайишини олқишламаймиз. Аммо Ғазодаги геноцид давом этса, бу аланга ҳам уларни аямайди", — дея вазирнинг сўзларини келтиради Reuters.
Маълумотлар кўра, Вашингтон сўнгги кунларда Эронпараст гуруҳларнинг эҳтимолий ҳужумларини олдини олиш учун, Яқин Шарқдаги Америка объектларини ҳимоя қилишни кучайтирди.
Эрон эса ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроил билан бир неча бор уруш олиб борган Ливандаги кучли шиа жангари Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда.







