Ҳароратнинг кўтарилиши сув ости оламига ҳам таъсир қилмоқда
Денгиз маржонлари рангини йўқотиб боряпти.

Ҳинд океанидаги чуқур денгиз маржонлари сув ҳароратининг кўтарилиши туфайли рангини йўқотмоқда.
Плимут университети олимлари 90 метрдан ортиқ чуқурликда жойлашган маржон полиплари колониялари ёрқин рангларини йўқота бошлаганини аниқлади.
Экспертларнинг фикрига кўра, бу ҳодиса илгари океан исишига чидамли деб ҳисобланган чуқурликдаги денгиз тубининг маълум қисмларидаги рифларнинг 80 фоизигача таъсир кўрсатди. Олимлар Ҳинд океанининг маржон рифлари яшайдиган марказий қисмини 10 йилдан ортиқ вақтдан бери ўрганмоқда.





