Роналду ва Мессисиз ўтган энг қизиқарли бешта "Эл-Класико"
Ўйинлар ҳар хил йилларда бўлиб ўтган.

Узоқ вақт давомида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги рақобат Криштиану Роналду ва Лионел Месси билан боғлиқ эди. Ваҳоланки, сўнгги йилларда класиколар бу буюк футболчилар иштирокисиз ўтмоқда. "Реал" ва "Барса" ўртасидаги Месси ва Роналдусиз ўтган унутилмас ўйинларни эслаш вақти келди.
"Реал Мадрид" - "Барселона" - 11:1, 1943 йил
1943 йилгача "Реал" ва "Барселона" ўртасида ҳеч қандай шиддатли рақобат бўлмаган. Собиқ Испания кубоги ярим финалида эса ҳаммаси ўзгарди. Қуръа натижасида иккала жамоа ҳам ярим финалга олиб чиқади. Каталонияликлар ўз уйларида рақибларини мағлуб этишади, аммо мадридликлар ўйин "Лес Кортс" стадионида бўлганидан норози бўлишади. Трибунадан "Реал Мадрид" футболчиларига нисбатан доимий ҳақорат бўлиб турарди. Мадрид газеталари рақибни ҳакамларга пора беришда ва мухлисларнинг ваҳшийликда айблайди.
Орадан бир ҳафта ўтиб Мадридда "Барселона" автобуси тошбўрон қилинади ва стадиондаги мухлисларга ўйин давомида ишлатишга махсус ҳуштаклар берилади. Шу тариқа, ўйин давомида каталонияликларга доимий тазйиқ бўлади ва 1943 йилги "Класико"да "Барса" энг оғир мағлубиятни қабул қилиб олади.
"Барселона" - "Реал Мадрид" - 5:0, 1994 йил
Ўшанда “Камп Ноу”да ҳамма рақиб устидан ғалаба қозонишни кутганди, аммо бундай муваффақиятли натижага ҳеч ким ишонмасди. Бироқ, Ёхан Кройфф шогирдлари мадридлик меҳмонларни шунчаки оёқ ости қилишади. Учрашувнинг асосий қаҳрамони Ромарио бўлади.
Бразилиялик футболчи ўша мавсумда 30 та гол уради ва Ла Лигада мавсум тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, унинг жамоаси чемпионлик унвонини қўлга киритади.
"Реал Мадрид" - "Барселона" - 5:0, 1995 йил
Эсда қоларли ўйиндан бир йил ўтиб Мадрид клуби худди шундай ҳисобда реванш олади. Бу ерда ҳам хет-трик қайд этилади ва Иван Заморано уларга муаллифлик қилади. Айтганча, чилилик футболчига бу натижага эришиш учун бор-йўғи 39 дақиқа вақт керак бўлади. Шунингдек, мавсум якунида Заморано Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланади, "Реал" эса "Барса"нинг гегемонлигини синдириб, чемпионлик унвонини қўлга киритади.
"Реал Мадрид" - "Барселона" - 2:3, 1997 йил
1997 йилда "Реал Мадрид" дунёнинг энг яхши клуби деб аталган, "Барселона" эса ишончсиз ўйинлар намойиш этарди. Каталонияликларга Испания чемпионатида омад кулиб боқади, аммо Чемпионлар лигасида улар бутунлай муваффақиятсизликка учрайди. Луи ван Гал шогирдлари Киевнинг "Динамо", ПСВ ва "Нюкасл" клублари билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллайди. "Реал" эса ўз навбатида чемпионатда ғалаба қозонади ва плей-оффга осон йўл олади.
Мазкур баҳс олдидан мутахассислар "Реал"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини ҳам кутишган эди. Аслида, ҳамма нарса бошқача бўлиб чиқди. Мадрид клуби устунликка эга бўлди ва рақиб бутун ўйин давомида бор йўғи тўртта зарбани амалга оширди. Аммо улардан учтаси самарали бўлиб чиқди. Ўйин олдидан Ван Гал дуранг натижа учун ҳам қаноатланаётганини тан олди, аммо режа ортиғи билан бажарилади. "Барса" икки марта Ривалдо ва Луис Энрикенинг голлари эвазига олдинга чиқиб олади, "Реал" эса Раул ва Давор Шукернинг голлари билан жавоб қайтаради.
Мадридликлар сўнгги дақиқаларда қарши ҳужумни ўтказиб юборишади. Иккинчи голли узатмани Луиш Фигу амалга оширади, Жованни эса бўш дарвозага зарба беради. Бразилиялик футболчи бу голни жуда ҳиссиётлар билан нишонлайди. Мавсум якунида "Барса" Испания чемпионига айланади, пойтахт клуби эса Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
"Барселона" - "Реал Мадрид" - 2:0, 2000 йил
Луиш Фигу "Реал Мадрид"га ўтганидан кейин "Камп Ноу"даги биринчи ўйини. Португалиялик футболчи Барселонада беш йил ўтказади, мухлислар кумирига айланади ва 2000 йилда Мадрид клуби сафига келиб қўшилади. Каталония жамоаси мухлислари бу ҳаракатни мутлақо хиёнат деб билишган.
"Реал Мадрид" футболчилари бўлган автобус стадионга яқинлашганда, полиция махсус йўлак яратишади. Бироқ, бу каталониялик мухлисларнинг машинага шиша ва бошқа нарсаларни улоқтиришига тўсқинлик қилмайди. Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Фернандо Ерро содир бўлаётган ҳодисани шармандалик деб атайди ва мухлисларни тинчланишга чақиради. Аммо улар тинчланмайди ва Фигу майдон четига яқинлашган заҳоти унга қараб нарсаларни улоқтиришади.
Якунда "Барса" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади, аммо "Реал" мавсум охирида чемпион бўлади. Фигу эса дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида этироф этилади.







