Баҳодир Жалолов "легендалар" билан бирга
Саудияда бокс кечаси ўтказилмоқда.

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни "Queensberry" компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади.
Кечанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида WBСнинг махсус камари учун Тайсон Фюри (33-0-1) ва Френсис Нганну (профессионал боксда дебют) ўртасида кечади.
Ушбу жанг олдидан бокс юлдузлари иштирокида турли маросимлар ташкил этилди. Унда Менни Пакяо, Майк Тайсон, Амир Хон, Дмитрий Бивол каби боксчилар иштирок этмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳам Ар-Риёдда улар билан биргаликда тадбирларда қатнашмоқда. Маросимда "Ал-Наср" футболчиси Криштиану Роналдуни ҳам кўриш мумкин.







