Грузиядан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилади
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Грузиядан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, вазир Илҳом Маҳкамов Грузияга ташрифи давомида мамлакат Бош вазири ўринбосари-иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили билан учрашган.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилган.
Хусусан, томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ошириш, янги йўналишларда парвозларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашган. I.Mahkamov хориж томонининг Грузиядан Самарқандга авиақатновларни ташкил этиш бўйича билдирган таклифини қўллаб-қувватлаган.







